Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

ИНСОН-АЗИЗ, ХОТИРА-МУҚАДДАС

Chop kilish

Дарҳақиқат, хотира, қадр-қиммат туйғулари фақат инсоният учун берилган энг улуғ неъматдир. Зеро, хотира сабаб инсон ўзлигини, аждодлари ва ўтмишини англайди. Ўзининг ва ўзгаларнинг қадр-қимматини идрок этаркан, фақат эзгу амаллар қилишга, меҳр-оқибатли бўлишга интилади.

9 май. Эрта тонгдан туман аҳли марказий ҳиёбон томон ошиқди. Туман раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳам шу ерда жам бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхияси янгради. Ўтганлар хотираси учун сукут сақланди.

Бу гал ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт орти фахрийлари бир-бирлари билан яна ширин дийдорлашдилар. Ўзларига бўлган бундай юксак эъзоз-эътибордан қалблари жунбушга келиб, кўзлари намланди.

Байрам тадбирини очиб берган туман ҳокими, халқ депутатлари туман кенгаши раиси А.Султанов даврада савлат тўкиб ўтирган нуроний отахону онахонларни байрам билан қутлади. Уларнинг қақшатқич уруш йилларида кўрсатган матонати, жасоратини яна такрор мадҳ этиб, шарафлади.

Шундан сўнг сўзга чиққан фахрий педагоглар С.Норматов, Х.Юлдашевлар Ватан озодлигига ҳисса қўшган азиз юртдошларимизнинг мислсиз қаҳрамонликлари ҳақида тўлқинланиб  гапирдилар.

Тадбир давомида туман раҳбари бошчилигида, уруш ва фронт орти фахрийлари иштирокида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Байрам шодиёнаси "Шукрона" тантаналар мажмуасида бир пиёла чой устида давом этди. Барча иштирокчиларга байрам совғалари берилди.

Шу кунги байрам шукуҳи туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамда 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари билан янада файзли бўлди.