Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

ОБОД ОИЛА - МУСТАҲКАМ ЖАМИЯТ

Chop kilish

Ҳар бир инсон вояга етиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишни, оила қуришни, соғлом ва баркамол фарзандлар тарбиялашни мақсад қилади. Зеро, бу ҳаёт давомийлигининг муҳим шартидир. Оила - жамиятнинг дуру гавҳари, мустаҳкам қўрғон ва муқаддас гўшадир.

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан  туманимиздаги 1-сонли ФҲДЁ бўлими биносида вилоят адлия бошқармаси  туман бўлими,  туман Оила маркази, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда "Оила-мустаҳкам қўрғон" мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Унда туман бош имом-хатиби А.Абдураҳмонов тадбир иштирокчиларига оила жамиятимизнинг мустаҳкам пойдевори эканлиги, азалий қадриятлар, миллий анъаналаримиз замирида ҳам оиланинг муқаддаслиги асосий ўрин тутиши, жамиятнинг ҳар бир вакили, аввало, оилада камол топиб, сўнг катта ҳаётга қадам қўйиши  ва уларнинг зиммасида мамлакат тақдири, юрт тараққиёти билан боғлиқ улкан мажбуриятлар борлиги ҳақида гапириб ўтди.

Оила маркази директори  О.Ортиқова ёшларни  байрам  билан табриклаб,  оила дея аталмиш қутлуғ даргоҳга ҳурмат    билан қараш, уни эъзозлаш каби олий туйғулар хусусида сўз юритди.  Туман 1-сонли ФҲДЁ бўлими мудири Д.Юлдашева Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг вазифалари ҳақида ёшларга тушунча берди. Шунингдек, "Ёш келин-куёвлар мактаби"нинг ташкил этилиши келажакда мустаҳкам оила барпо этишнинг муҳим омили эканлигини таъкидлади. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши   томонидан янги оила қураётган  келин -куёвларга эсдалик совғалари топширилди.  

Зарифа Аҳмаджонова,

туман 1-сонли ФҲДЁ бўлими инспектори.