Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

БАХТЛИ БОЛАЛИК

Chop kilish

Ўзбекистон-бахтиёр болалар мамлакати. Ватанимизда ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.

"Шукрона" тантаналар мажмуасида 1 июнь -Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Кулсанг, дунё кулар-кўнгиллар тўлар" номли байрам дастури бўлиб ўтди. Унда Маданият бўлимининг "Бойчечак", "Парвоз", "Ифтихор" ҳамда 7-сонли мусиқа ва санъат мактаби  ўқувчилари жамоалари фаол қатнашдилар.

Туман ХТБ мудири Содиржон Бозоров ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Зафар Арслоновлар барча болаларни байрам билан қизғин табрикладилар. Болаларга ҳомийлар томонидан китоблар совға қилинди. "Болалар, ўз ҳуқуқингизни биласизми?" мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Бугун болалар қувончи чексиз, уларнинг кулгуси, шодонлиги, қувончини кўриб юракдан севинади киши. Ана шу бахтиёрлик дунё болаларига ҳамиша ҳамроҳ бўлсин, уларнинг беғубор кулгусидан ер юзи шодликка тўлсин.