Янгиликлар

Поп туманида ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди
26.04.2024
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Бугун Поп тумани 3-сектор ҳудудида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди. Кубок учун курашда туманнинг 77 та маҳаллаларидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича кураш олиб боришади. ✍️@popmatbuot_xizmati

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

2021 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида»ги 4-sanoat (mahalliylashtirish) shakli (чораклик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 5 октябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

 Поп туман статистика бўлими.

Фото галерея

Видео галерея