Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар бўйича тахлилий бюллетен

Chop kilish

(Фермер ва дехқон хўжаликларидан ташқари)

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик мухитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва хисобга қўйиш борасида хам қонунчиликда мухим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва хисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса ахоли хамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун мухим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Хозирги кунда Ўзбекистонда шахсий бизнесни бошлаш учун том маънода атиги бир кун кифоя.

Туманимизда жорий йилнинг январь-май ойларида 272 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига (77 та бўлган) нисбатан 195 тага кўпдир.

Натижада, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 299 та (21,6 фоиз) га ўсган хамда уларнинг умумий сони 1383 тани ташкил этди.

Янги ташкил этилган корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида, энг кўп савдо сохасида 117 та (жамига нисбатан 43,0 фоиз), саноат сохасида 38 та (14,0 фоиз), Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар сохасида 28 та (10,3 фоиз) ва бошқа турларда 45 та (16,5 фоиз) ни ташкил этди.

Поп туман статистика бўлими.