Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

ЯНГИ ДАРВОЗАНИНГ ОЧИЛИШИ

Chop kilish

Янги дарвозанинг очилиши

27 июль куни Чуст-Поп чегарасида туманимиз рамзий дарвозасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Султанов очиб берди ва кўргазма ташкилотчилари ва қурувчиларига ўзининг илиқ дил сўзларини билдирди.

Дарвозанинг аввалги кўриниши яратилишида қатнашган фахрий қурувчи И.Сирожиддинов, Ў.Холдаров, қайта таъмирланишида иштирок этган И.Ҳайдаров, тадбиркорлардан О.Эргашев, М.Сидиқов, туман электр таъминоти корхонаси  раҳбари А.Мирзаҳмедов, туман Ободонлаштириш бўлими бошлиғи  Ғ.Икромов ҳамда Х.Умаржонов раҳбарлигидаги "GREEN STONE ENGINEERS"МЧЖ раҳбар-ходимлари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.