Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

ҲОСИЛ БАЙРАМИ

Chop kilish

Ҳосил байрами

 

Туманимизнинг лафзи ҳалол, меҳнаткаш, танти деҳқонлари ва фермерларининг омилкорлик билан қишлоқ хўжалик ишларини тўғри ташкил қилиб, пиллачиликда 100 тонна атрофида, ғаллачиликда эса 33 минг тонна атрофида ҳосил етиштирганлиги сабаб туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар, ижтимоий соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида шаҳримизнинг "Рамз" тантаналар мажмуасида ҳосил байрами ташкил этилди. Бошловчи йиғилганларни байрам билан қизғин табриклаб, захматкашларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун бирин-кетин хонандаларни таклиф этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, Раънохон Раҳимова, Сардорбек Расулов, Лазизбек Ҳамдамовларнинг чиқишлари оралиғида "Жозиба" рақс гуруҳининг миллий, хоразмча, испанча рақслари намойиш этилди.

Шундан сўнг, туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Султанов сўзга чиқиб, қилинаётган ишнинг самараси бўлаётганидан мамнунлигини билдирди ҳамда ғаллачиликда вилоятда биринчи бўлган фермерларга ва Поп аҳлига пахтачиликда ҳам шу ишни такрорлашни тилади. Сўнгра, йиғилганлар оммавий рақсларда хурсандчиликни давом эттиришди.