Печать

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ таркибидаги Поп туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан 3 сектор ҳудудидаги Гузар маҳалласига темир-бетон таянчлар олиб келинди.

Айни кунларда Поп туманида истеъмолчиларга сифатли, барқарор электр энергиясини етказиб бериш, электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўтган давр мобайнида секторлар кесимида 2 минг 857 донадан ортиқ янги темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди. Мавжуд ўта юклама билан ишлаб келаётган трансформаторлар юкини енгиллатиш мақсадида турли қувватдаги 64 дона янги замонавий ҳар-хил турдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди.