Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Поп туманининг демографик холати

Chop kilish

Доимий ахоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига Поп туманининг доимий аҳолисининг сони 216,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан аҳолининг табиий ўсиши 1,7 минг кишини ташкил этди.

Туғилиш даражаси: 2019 йилнинг январь–июнь ойларида туғилганлар сони 2153 кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига (1964 киши бўлган) нисбатан 189 кишига кўпайган.

Ўлим даражаси: 2019 йилнинг январь-июнь ойларида  вафот этганлар сони 467 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига (430 киши бўлган) нисбатан 37 кишига кўп.

Миграция: 2019 йилнинг январь–июнь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 213 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 215 кишини ташкил этиб, миграция қолдиғи 2 кишига кам бўлди.

Никоҳ ва ажралишлар: 2019 йилнинг январь–июнь ойларида ФҲДЁ органларида 678 та никоҳлар қайд қилиниб, 2018 йилнинг мос даврига (622 та бўлган) нисбатан 56 тага кўпайган бўлса, шу давр мобайнида 116 та никохдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (121 та бўлган) нисбатан 5 тага камайган.

 

Поп туман статистика бўлими