Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

АХОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ НИМА УЧУН ЗАРУР ?

Chop kilish

Давлатимиз мустақилликка эришгандан буён ахолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикасида бу тадбир сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи 1989 йилда ўтказилган. Холбуки, хар бир жамиятда ахолини рўйхатга олиш камида хар 10 йилда ташкил қилиниши тартибга айланган. Энди бу тадбир Ўзбекистонда хам йўлга қўйилади. Бунга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги  "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони асос бўлади. Фармоннинг 2-бандида ахолини рўйхатга олишнинг устувор жихатлари алохида қайд этилган. Улар қуйидагилардан иборат: ахолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча ахолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, бахолаш, тахлил этиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, ахоли тўгрисидаги маълумотларнинг асосий манбаси хисобланади. Худудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий химояга мухтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

У ахоли сонини ишончли хисоблаш, шунингдек аниқ белгилаб қуйилган ягона хисобга олиш даврида ахолининг  жинси, ёши оилавий ахволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги хамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда хисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулини ишга солган холда расмий статистика тизимида асосий рол ўйнайди. Ахолини рўйхатга олиш чора тадбирлари ўтказилмаслиги натижасида объектив маълумотлар йиғиш ва ижтимоий-иқтисодий режаларни аниқ режалаштириш  масалаларига тўсқинлик қилади, яъни қаерда ва қачон бутун ахолини реал қамраб оладиган шифохона қуриш, мактаб барпо этиш, талабларга мос мутахассислар таёрлаш каби ижтимоий масалаларга оид муаммолар юзага кела  бошлади. Хар бир давлат ўз географик жойлашуви ва миллий таркибидан келиб чиқиб, ахолини рўйхатга олиш дастурини ишлаб чиқади. Дастурда рўйхатга олиш анкетаси мухим ахборот воситаси хисобланади ва ахоли хақидаги маълумотларни олиш учун зарур бўлган саволлардан таркиб топади. Масалан, манзили доимий ёки вақтинча истиқомат қилиш жойи, демографик аломатлари, жинси, ёши, оилалиги, фуқаролиги, ирқий мансублиги, миллати, маълумоти, диний эътиқоди ва шунга ўхшаш саволлардан иборат бўлади. Хулоса қилиб айтганда, ахолини рўйхатга олиш - алохида бир мамлакат ахолисининг чекланган бир қисми ёки тўлиқ барчасининг муайян давр холатига тааллуқли бўлган ижтимоий, иқтисодий ва демографик кўрсаткичларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва тахлил этиш натижасида тўпланган маълумотларни эълон қилиб,чоп этиш фаолиятидир ва бу орқали жамият олдида турган муаммоли масалаларни ечимини топиш имконияти яратилади.

Поп туман статистика бўлими.