Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

САЙЛОВОЛДИ ЎҚУВЛАР

Chop kilish

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг  2019 йил 23 июлдаги «Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги  926-сонли қарори қабул қилинди.

 Жорий йилнинг 22 декабрида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сайловларга қонун талаблари асосида тайёрланиш, сайловни очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиш учун республикамизнинг нуфузли олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув масканларидан модераторлар, (ўқитувчи устозлар) саралаб олинди. 3 кун давомида бўлиб ўтадиган семинарларда тингловчиларга  Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, бу йилги сайловлардаги янгилик, қонунчиликдаги ўзгаришлар ўргатиб борилади. Тингловчилар учун барча методик қўлланмалар ва видеороликлар тайёрланган бўлиб, уларга етказилиши кўзланган мақсадга эришишнинг дебочасидир.

Бу жараён вилоятимизнинг 11 та тумани ва Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Жумладан, Поп туманида ўтказилган уч кунлик семинар-тренингда округ ва участка сайлов комиссияси раисларининг ўқуви белгиланган қонун талаблари асосида ўтказилиб, тингловчиларга "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси" ҳамда сайлов участкаси фаоллари учун ишчи дафтар тақдим қилинди. Машғулотлар шуларга таянган ҳолда олиб борилди.

Модераторлар - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси Аъзамжон  Ҳусанбоев гуруҳ раҳбарлигида НамДУ  тарих кафедраси ўқитувчилари -  Элёржон  Ғаппоров, Бахтиёр  Қурбонов, Мансуржон  Маҳмудов, Хуршиджон Боймирзаев, Наманган муҳандислик қурилиш институти ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси  Беҳзоджон Исхоқов, Учқўрғон туман 6-ДИМИ ўқитувчиси Акбарали Ғаниев, Норин тумани 19-умумталим мактаби ММИБ директор ўринбосари  Жамолиддин Ўсаров, шу тумандаги 35-умумталим мактаби ММИБ директор ўринбосари Зуҳра Эшматова, НамДУ академик лицей ўқитувчиси Абдулвоҳид Умурзоқов, Чортоқ туманидаги 3-умумталим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Иброҳим Бойматов, Норин тумани 37-умумталим мактаби ўқитувчиси Маъмуржон Умматовлар томонидан олиб борилган машғулотларда тингловчилар "Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси"нинг 18-бобига киритилган 103-модда хусусида сайловни ташкил этиш ва уни  ўтказиш бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар.

Туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси  Аъзамжон Султанов шундай муҳим компанияга пухта тайёргарлик кўришда бу ўқувни аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Семинар - тренингни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Неъматжон Аҳмедов ҳамда Қизил Ярим Ой жамияти раиси Шавкатжон Исахоновларнинг ҳиссаси катта  бўлди.

Шунингдек, мазкур семинар - тренингнинг 2-босқичи сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилиши назарда тутилган. Бунда округ ва сайлов участка комиссияси раисларининг ўринбосарлари, котиблари, аъзолари учун ўқув машғулотлар ўтказилади.