Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

САЙЛОВОЛДИ СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Chop kilish

Жорий йил декабр ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан барча жойлардаги каби Поп туманида ҳам сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

 

Поп шаҳри марказидаги “Маданият ва аҳоли дам олиш маскани”да жорий йилнинг 11-14 сентябр кунлари ташкил этилган ана шундай тадбирда 95 нафар сайлов комиссияси раис ўринбосарлари ва 98 нафар котиблигига номзодлар сайлов жараёнлари ва қонунчилиги бўйича билим ва малакаларини оширди.

Семинар-тренинг иштирокчиларига 2 махал кофе-танафус ва тушлик ташкил қилинди.

 

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳамда парламент қуйи палатаси, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасидаги вазифалар муҳокама этилди.

 

Қайд этилганидек, олдидан турган муҳим сиёсий жараёнда 30 та халқ депутатлари туман кенгашига сайлов ўтказувчи округлар, 61 та сайлов участкаларида жами 137 764 нафар сайловчилар овоз бериши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари, туманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ўтказиладиган сайловда 1 та округ ташкил қилинади. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлиги учун 5 та округда овоз бериши режалаштирилган.

 

Семинар давомида қайд этилган округ ва участкаларда амалга ошириладиган ташкилий-техник ишлар, сайловчилар ва кузатувчиларга яратиладиган шароитлар хусусида сўз юритилди. Иштирокчилар олган тушунчаларини амалий машғулотларда мустаҳкамлашди.