Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ ?

Chop kilish

Хаммамизга маълумки, хозирги даврда худудлардаги ахоли сони, ахолининг турмуш даражаси, яшаш шароитлари, бандлиги, уларнинг миллий таркиби тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар мухим хисобланади.

Аҳоли сони ва улар тўғрисидаги аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида илк бор яьни, 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилажак асосли ва ишончли маълумотлар базасини яратиш, республикадаги ижтимоий вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади.

Поп туманида ҳам ахолини рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Натижада туманнинг марказидан тортиб маҳаллаю кўчасигача, чекка қишлоқларгача алоқадор барча маълумотни ўзида акс эттирган кенг қамровли ахборот манбаига эга бўлади.

Бу маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажарилиши, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йулга куйиш, уй-жой қурилишини режалаштириш ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Аҳолини рўйхатга олиш халқаро аҳамиятга эга бўлиб, уни ўтказишга узоқ ва пухта тайёргарлик талаб қилувчи кенг кўламли тадбир ҳисобланади.

Ушбу тадбир республикамизда илк маротаба ўтказилаётганлигини инобатга олган ҳолда ҳамда Фармон билан белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудларнинг картография материалларини, жумладан, аҳоли пунктларининг схематик режаларини, маъмурий ҳудудлар хариталарини тайёрлаш, доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ҳудудлар, кўчалар номларини белгилаш ва хонадонларни тўлиқ рақамлаш, ҳудудлар чегараларини аниқлаштириш каби кечиктириб бўлмас вазифалар амалга оширилмоқда.

Поп туман статистика бўлими.