Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Шавкат Мирзиёев Давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида фармон имзолади

Chop kilish

Фармонга кўра 2020 йилдан бошлаб:
-Давлат ташкилотлари мансабларига номзодлар конкурс асосида ишга қабул қилинади.
-Кадрлар сиёсатида меритократия амалиёти қўлланилади. (Меритократия - давлат хизматларига ижтимоий келиб чиқиши, молиявий аҳволидан қатъий назар фақат энг муносиб ва лаёқатлироқ номзодларни тайинлаш)
-Президент ҳузурида Давалат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
-Давлат хизматчиларига ягона меҳнатга хақ тўлаш тизими жорий этилади
-Давлат хизматчилари ҳар йил қисқа муддатли малака ошириш курсларидан ўтишади

Ўзбекистонда кадрлар сиёсати бўйича самарали ислоҳот зарурати хақида кўп гапирганмиз. Кўп таклифларни илгари сурганмиз. Хусусан меритократия ва конкурс асосида номзодларни ишга тайинлашни. Бу жуда яхши хабар. Админстратив реформа хақида ҳам кўп гапиряпмиз. Умид қиламизки, у ҳам тез кунларда бўлиб қолади. Ҳозирча эса ҳужжатнинг тўлиқ ва аниқ шаклини кутиб қоламиз.