Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Поп туманининг саноат махсулотлари ишлаб чиқариши (2019 йил январь-сентябр ойларида)

Chop kilish

Дастлабки маълумотларга бўйича, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида туманда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан                265,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб,                   ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси            117,8 % ни ташкил этди.

Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиб келинаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 97,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг                мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,5 % ни ташкил этди.

Жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида истеъмол товарлари улуши 36,7 % ни ташкил этди.

Асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича натура кўринишида               саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Маҳсулот номи

2018йил
январь-сентябрь

2019 йил
январь-сентябрь

Пахта тивити (линт), тонна

 

212

277

Пахта  толаси, тонна

 

4300

3160

 

Қайта ишланган сут, тонна

 

1159

971,5

 

Қайта ишланган гўшт, тонна

 

 

139,4

136

Туманда кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш асосида уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини самарали ташкил этиш ва             рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари            ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий ўсиб боришига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 129,8 млрд.сўм бўлиб, унинг жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 48,9 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг  мос даврига нисбатан ўсиш суръати 118,4 % ни ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда кичик бизнес субъектлари томонидан                 68,7 млрд.сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, кичик бизнес субъектларининг истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдаги улуши эса 70,5 % ни ташкил этди.

2019 йил январь-сентябрь ойларида туман бўйича аҳоли жон бошига 1227,3 минг сўмлик саноат маҳсулотлари, 450,1 минг сўм истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғри келди.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157,5 % ни, шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол товарларининг ўсиш суръати 122,1 % ни ташкил этди.

Туманда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари

Аҳоли жон бошига, минг сўм

2019 йил              январь-сентябрь

Ўсиши, % да

Саноат маҳсулотлари

1 227,3

157,5

Истеъмол товарлари

450,1

122,1

 

Наманган вилоятида жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмида Поп туманининг улуши 4,2 % ни, истеъмол товарлари ишлаб чиқарилда эса 2,4 % ни ташкил этди.

Туманда 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига,  иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат соҳасида 205 та корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб,                  бу корхоналарнинг 3 таси йирик корхоналар 202 та кичик корхона ва микрофирмалардир. Шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг                10 таси хорижий капитал иштирокидаги корхоналардир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат соҳасида 55 та корхоналар янги рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг хаммаси кичик бизнес субъектларидир.

Туманда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони

 

2018 йил
1 октябрь ҳолатига

2019 йил
1 октябрь ҳолатига

Саноат корхоналари, жами

141

205

-         Йирик корхоналар

4

3

-         кичик корхона ва микрофирмалар

137

202

-         шу жумладан: хорижий капитал иштирокидаги корхоналар

5

10

 

 

Поп туман статистика бўлими