Поп туманининг демографик холати ҳақида

Chop kilish

Доимий ахоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг                1 октябрь ҳолатига Поп туманининг доимий аҳоли сони 217,9 минг                кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан аҳолининг табиий ўсиши                    2,9 минг кишини ташкил этди.

Туғилиш даражаси: 2019 йилнинг январь–сентябрь ойларида            туғилганлар сони 3632 кишини ташкил этиб,  2018 йилнинг шу даврига             (3397 киши бўлган) нисбатан 235 кишига кўпайган.

Ўлим даражаси: 2019 йилнинг январь–сентябрь ойларида вафот этганлар сони 685 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига                               (662 киши бўлган) нисбатан 23 кишига кўп бўлган.

Миграция: Дастлабки маълумотларга кўра 2019 йилнинг                       январь–сентябрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 307 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 337 кишини ташкил этиб,  миграция сальдоси 30 кишига кам бўлган.

Никоҳ ва ажралишлар: 2019 йилнинг январь–сентябрь ойларида                ФҲДЁ органларида 1319 та никоҳлар қайд қилиниб, 2018 йилнинг                        мос  даврига (1194 та бўлган) нисбатан 125 тага кўпайган бўлса,                             шу давр мобайнида 160 та никохдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (185 та бўлган) нисбатан 25 тага камайган.

 

Поп туман статистика бўлими