Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

оссия федерацияси Свердловск вилояти делегацияси иштирокида бизнес форум

Chop kilish

Наманган шахрида 2019 йил 23-26 Ноябр кунлари Россия федерацияси Свердловск вилояти делегацияси иштирокида бизнес форум ўтказилди.
Наманган-Свердловск юқори даражали музокаралари булиб утди. Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар вилоят ҳокимлиги, “Пахлавон” спорт комплекси бўлиб ўтди.
Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Евгений Куйвашев билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида томонлар бугунги музокараларнинг муваффақиятли ўтиши ҳамда ташриф натижасида янги келишувлар ва битимларга эришилишига умид билдирдилар.
Кун дастури Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида икки вилоят вакилларининг кенгайтирилган йиғилиши билан давом
Наманган-Свердловск юқори даражали музокаралари Поп тумани хокимининг биринчи ўринбосари Имомназаров Махмуджон Орифжонович ва Свердловск вилояти Сысерт шахар округи мэри Нисковский Дмитрий Андреевич ўртасида саноат- ишлаб чикариш, савдо-иктисодий, инвестициявий, туризм сохасини ривожлантириш бўйича умумий киймати 10 млн АҚШ доллар микдорида келишув мемарандуми имзоланди.
Келишув мемарандумига асосан 2020-2022 йиллар давомида Свердловск вилояти йирик ишлаб чикариш корхоналарининг Поп туманида ишлаб чикариш корхоналари ташкил этиш кўзда тутилган.
Шунингдек Поп туманидаги «Pop poultry farm» МЧЖ ва Свердловск вилояти ОАО «Птицефабрика «Рефтинская» билан хамкорликда парандачилик ривожлантириш бўйича мемарандум имзоланди.