Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Етти мамлакат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Chop kilish

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га аъзо етти мамлакат Бош ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Етти мамлакат БМТга аъзолик бадалини тўламаган.

Охирги икки йилда ташкилотга аъзолик бадалини тўламай қарз бўлиб қолган Ливан, Венесуэла, Марказий Африка Республикаси, Гамбия, Лесото, Тонга ва Яман вақтинча овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш БМТ уставининг 19-моддасида белгилаб қўйилган.

2019 йили БМТга аъзо 193 мамлакатдан 146 таси аъзолик бадалини тўлади, 47 мамлакат эса қарзларини ёпмаган. АҚШ БМТдан 491 миллион доллар қарздор.

Шунинг баробарида, АҚШ БМТнинг энг йирик донори саналади, у ташкилотга 2,6 млрд. доллар киритади, бу умумий бюджетнинг 22 фоизига тенг.