Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Поп туманида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Chop kilish

 

☑️ Поп туманидаги “Хотира майдони”да  Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Поп тумани ҳокими Азамжон Султонов сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламдаги имтиёзлар ҳақида атрофлича тўхталиб, Она Ватанга хизмат қилиш, давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, юртимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш учун жасорат билан хизмат кўрсатиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлаб, барча ҳарбийларни байрам билан табриклади.

Тантанада мактабгача таълим ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган равслари ҳамда концерт дастурлари йиғилганларга манзур бўлди. Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар эса тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади.

 

Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати