Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

БИРИНЧИ СЕССИЯ

Chop kilish

2019 йил 22 декабрь ҳамда 2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтган сайловларда овоз беришда туман Кенгашига барча 30 та округдан депутатлар сайланди.

Бугунги 6-чақириқ халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Шунингдек, сессия ишида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Камалов Аюбхон Арибджанович иштирок этди.

Бугунги сессиямизда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган 30 нафар депутатдан 29 нафари иштирок этмоқда. Сайланган депутатлар ҳисобидан кворум етарли бўлди.

25-Маданият сайлов округидан депутат Ботиров Собирали Низомали ўғлини сессия котиби этиб сайлаш таклифи ьақулланди

 

Кун тартиби тасдиқланди.

Кун тартибидаги биринчи масала, яъни Халқ депутатлари Поп туман Кенгаши депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар натижалари тўғрисида ахборот бериш учун сўз туман сайлов комиссияси раиси Примназаров Фарходжон Пўлатовичга берилди.

Кун тартибининг иккинчи масаласида – халқ депутатлари Поп туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари Кенгаш таркибида ўз гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича мурожаат этганлар. Шунга асосан, халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 12 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 9 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини;

Ўзбекистон халқ демократик партиясидан сайланган 6 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни тасдиқланди.

Кун тартибидаги учинчи масалада халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни кўриб чиқилди.

Кун тартибининг навбатдаги тўртинчи масаласига - Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан халқ депутатлари Поп туман Кенгашининг қуйидаги таркибда 7 та доимий комиссиясини тузиш таклифи киритилди:

 

1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;

4) нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;

5) Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;

6) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

 

Мазкур комиссиялар таркибини шакллантириб олишимиз лозим. Ушбу масала юзасидан таклифлар сизларга тарқатилган. Кимда қандай қўшимчалар бор? Қўшимчалар бўлмаса, дастлаб ушбу комиссия раисларини сайлаб олинди.

Комиссиялар раислигига тавсия этилаётган номзодлар бирма бир овозга қўяман.   

1.  Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия раислигига 6-Уйғур сайлов округидан депутат Рахмонов Сардоржон Содиқжонович номзодии тасдиқланди.

2. Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссия раислигига 19-Найман сайлов округидан сайланган депутат Узоқов Хасанбой Рўзибоевич номзоди тасдиқланди.

3. Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича комиссия раислигига 1-Марказий Поп сайлов округидан сайланган депутат Хамидов Одил Адҳамжонович номзоди тасдиқланди.

4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича комиссия раислигига 2-Олмазор сайлов округидан сайланган депутат Халиков Икбол Латипович номзоди тасдиқланди.

5. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича комиссия раислигига 3-Келачи сайлов округидан сайланган депутат Икрамов Ғолибжон Обиджанович номзоди тасдиқланди.

6. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича комиссия раислигига 8-Марғизор сайлов округидан сайланган депутат Абдукаримов Найим Абдулхамидович номзоди тасдиқланди.

7. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссия раислигига 15-Исор сайлов округидан сайланган депутат Мадрахимов Исокжон Жураевич номзоди тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига ва тасдиқланган Регламентга кўра кун тартибидаги Наманган вилоят ҳокими томонидан Поп тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масалада сиёсий партиялар гуруҳларини ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши белгиланган.

 

Шунинг учун сессиямиз ишида 20 минутлик танаффус эълон қилинди.

Кун тартибидаги ташкилий масала Наманган вилояти ҳокими томонидан Поп тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласини кўрилди.

Сизларнинг рухсатларингиз билан кун тартибидаги мазкур масала бўйича сўзни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Камалов Аюбхон Арибджановичга берилди.

        

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан мазкур номзод халқ депутатлари Поп тумани Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Биринчи сўз Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси гуруҳи номидан Икрамов Ғолибжон Обиджановичга берилди.

 “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи номидан Халиков Икбол Латиповичга берилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи номидан Абдукаримов Найим Абдулхамидовичга сўз берилди.

         Туман ҳокими лавозимига кўрсатилган номзод  

СУЛТОНОВ АЗАМЖОН МАҲМУДОВИЧ

Поп туман ҳокими этиб тайинланди.

        

 

Поп туманининг тараққиёти ва равнақи, янада гуллаб яшнаши учун Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган бунёдкорлик ишларини олиб боришда, дастурий режаларни депутатлар, халқимиз билан елкама-елка туриб охирига етказишда а саломатлик, куч-ғайрат ва омадлар тиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 79-моддасига асосан, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари Қўшма мажлисидаги маслаҳат кенгаши аъзолигига номзод тавсия этилди

Маслаҳат Кенгаши аьзолигига кўрсатилган номзодни тасдиқланди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.