Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Поп туманининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши (2020 йилнинг январь-июнь ойларида)

Chop kilish

Поп туманининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши    (2020 йилнинг январь-июнь ойларида)

Дастлабки маълумотлар бўйича, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида туманда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан  235,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси   104,9 % ни ташкил этди.

Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 2020 йилнинг январь-июнь ойларида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 132,7 млрд.сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,1 % га тўғри келди. Истеъмол товарларининг жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида улуши 56,4 % ни ташкил этди.

Наманган вилоятида жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмида Поп туманининг улуши 5,0 % ни, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда эса 5,1 % ни ташкил этди.

Туманда кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш асосида уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини самарали ташкил этиш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида, кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий ўсиб боришига сабаб бўлмоқда.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 112,2 млрд.сўм бўлиб, унинг жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 47,7 % ни ташкил этиб, ушбу даврда кичик бизнес субъектлари томонидан 105,0 млрд.сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, кичик бизнес субъектларининг истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши эса 79,1 % ни ташкил этган.

Туманда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони

 

2019 йил
1 июль ҳолатига

2020 йил
1 июль ҳолатига

Саноат корхоналари, жами

195

230

-         Йирик корхоналар

3

5

-         кичик корхона ва микрофирмалар

192

225

-         шу жумладан: хорижий капитал иштирокидаги корхоналар

8

13

 Туманда 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига,  иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат соҳасида 230 та корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, бу корхоналарнинг 5 таси йирик корхоналар, 225 таси кичик корхона ва микрофирмалардир. Шунингдек, фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарнинг 13 таси хорижий капитал иштирокидаги корхоналардир.

 Поп туман статистика бўлими