Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Поп туманининг демографик ҳолати (2021 йил 1 апрель ҳолатига)

Chop kilish

Поп туманининг демографик ҳолати (2021 йил 1 апрель ҳолатига)

Доимий аҳоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига Поп туманининг доимий аҳоли сони 223,4 минг  кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 0,7 минг кишига ёки 0,3 % га кўпайган.

Туғилиш даражаси: 2021 йилнинг январь–март ойларида туғилганлар сони 1029 кишини ташкил қилган ва  2020 йилнинг мос даврига (1076 киши бўлган) нисбатан  - 47 кишига камайган.

Ўлим даражаси: 2021 йилнинг январь–март ойларида вафот этганлар сони 237 кишини ташкил қилди ва 2020 йилнинг мос даврига  (245 киши бўлган) нисбатан - 8 кишига камайган.

Миграция: Дастлабки маълумотларга кўра 2021 йилнинг январь–март ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 99 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 178 кишини ташкил этиб,  миграция сальдоси - 79 кишига кам бўлган.

Никоҳ ва ажралишлар: 2021 йилнинг январь–март ойларида ФҲДЁ органларида 396 та никоҳлар қайд қилиниб, 2020 йилнинг  мос даврига (290 та бўлган) нисбатан 106 тага купайган бўлса, шу давр мобайнида 60 та никоҳдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (64 та бўлган) нисбатан - 4 тага камайган.

 

Поп туман статистика бўлими.