Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим

Chop kilish

Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ҳокимлик биносида навбатдаги қабулини ўтказди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Туман ҳокими 193 нафар фуқаронинг ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой билан таъминлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди.