Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

“ПРЕСС РЕЛИЗ”

Chop kilish

ЎЗИМ ЎҚИГАН МАКТАБИМГА МЕНИНГ КИТОБ ТУҲФАМ”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида
2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш бўйича алоҳида тўхталиб, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактабга китоблар совға  қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаган эдилар.

Поп туманидаги 16-мактабда китобхонликни тарғиб қилиш бўйича “Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб туҳфам” тадбири  ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раисининг ташкилий-партиявий кадрлар бўйича ўринбосари Н.Мухторов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Поп туман Кенгаши раиси У.Сайфиддинова, туман халқ таълими бўлими мудири С.Бозоров, 16-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда шу мактабнинг фаҳрий ўқитувчилари ва оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этди.

Тадбирни 16-мактаб директори очди ва олиб борди.

Тадибрда Халқ таълими бўлими мудири С.Бозоров ҳамда мактаб директори  Т.Хайитов сўзга чиқиб, китоб тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди. Мактаб ўқувчилари томонидан китобга бағишланган шеърий кўринишлар, қўшиқ ва рақслар ҳамда ёзувчи адибларимизни романларидан парча кўринишлар тайёрланиб, тадбир кўтаринки рухда ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан  Н.Мухторов камол топиб келаётган ёш авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавиятини юксалтириш ҳар биримизнинг қолаверса, ҳар бир  ватандошимизнинг вазифаси эканлигига урғу бериб ўтди.

У ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактабга 30 дона китоблар ҳамда мураббий ва иқтидорли ўқувчиларга эсдалик совғалар топширди.

Н.Мухторов ўзининг ҳозирги кунда Ватанга муносиб ҳизмат қилишида, мана шундай юксак даражага эришишида мактабда билим берган устозларини ўрни катталигини эслаб, устозлари Одилова Махсуда Довуджоновна, Комилова Фотима Мадижоновна, Ботирова Раънохон Жўраевна, Давидова Марғуба, Шокирова Тожихон ҳамда Халқ таълими бўлими мудири С.Бозоров ва мактаб директори Т.Хайитовларга чексиз минатдорчилик билдириб, ўзини ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширди.

Шу куни Н.Мухторов тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли “Ахборот ресурс маркази” фаолиятини ўрганди. Ўрганиш давомида марказдаги китоблар сони, уларни сақланиши ва китобхонларга ҳозирда қандай шароитлар яратилганлиги тўғрисида маълумот олди.

 

ЎзМТДП Поп тумани Кенгаши раиси

У.Сайфиддинова.