Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақаси

Chop kilish

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 март куни Поп тумани Пунгон қишлоғида жойлашган 9250-сонли ҳарбий қисмда ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва умумтаълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчилар ўртасида “Ёш чегарчилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Поп туман босқичи ўтказилди.

Мусобақада тумандаги 3 та коллеж ва 5 та умумтаълим мактаби ўқувчилари 19 шарт асосида ўз кучларини кўрсатишди.

Мусобақанинг сўнгида энг юқори балл билан 1-ўрин Поп қишлоқ хўжалигининг “Лочинлар” 2-ўрин Ғурумсарой иқтисодиёт коллежининг “Бургутлар”жамоаси ҳамда 3-ўрин Поп кон металлургия ва сервис коллежининг “Жасорат” жамоасига насиб этди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.