Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

“Мен нечун севаман Ўзбекистонни!” ижодий ишлар танлови

Chop kilish

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон Қарори ижросини туманда таъминлаш мақсадида хамкор ташкилотлар билан бирга жорий йилнинг 28 март куни Поп шаҳри маданият марказида “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли ижодий ишлар танловининг туман босқичи ўтказилди.

        Танловда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, туман Халқ таълими бўлими мудири, Маънавият ва маърифат марказининг Поп тумани бўлинмаси раҳбари иштирок этишди.

         Тумандаги барча таълим муассасалардан сараланиб келган ёшлар 3 йўналишда иштирок этишди.

         Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.