Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

ҲОКИМ ҚАРОРИ-ҲАЁТ ОМИЛИ

Chop kilish

Ижтимоий ҳаёт жамият олдига, давлат бошқаруви идоралари олдига доимо янги-янги вазифалар қўйиб келади. Шу жиҳатдан Президентимиз ва ҳукуматимиз қарорлари инсон ҳаёти фаровонлигида бош омилдир. Шу асосда қабул қилинаётган туман ҳокимининг қарорлари ҳам туманимиз ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам фуқароларга бу ҳақда маълумотлар берамиз.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони ижросини туманда таъминлаш ҳақида" туман ҳокими 2019 йил 7 мартда 888-сонли қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарори ижроси ҳақида туман ҳокимининг 2019 йил 13 мартдаги 922-сонли қарори ҳам зўр қимматга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг " Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 мартдаги 184-сонли қарори ижроси ҳақида туман ҳокими жорий йилнинг 20 мартида 1143-сонли қарорга имзо чекди.

Туманда юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, тўғри овқатланиш тамойилларини кундалик ҳаётга татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида туман ҳокими 25 март куни 1237-сонли қарор қабул қилди.