Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Chop kilish

019 йил 19 апрель куни Поп тумани ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Поп туман Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини халқ депутатлари Поп туман Кенгаши раиси А.Султанов очди ва олиб борди.

Сессия котиби қилиб 15 - Исор сайлов округидан депутат Г.Абидовни сайлаш таклифи киритилди ва тасдиқланди.

Сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибининг биринчи масаласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Поп туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ҳамда 2019 йил 17 январдаги Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонини тумандаги ижроси бўйича киритилган ахбороти эшитилди.

Шунингдек, сектор раҳбарларининг мазкур масала юзасидан 2019 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидаги хисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масалада Поп тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2018 йил 10 сентябрдаги “Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг айрим маҳалла ва кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлари ҳақида”ги 2-сонли йиғилиш баённомаси кўриб чиқилди ҳамда йиғилиш баённомаси билан тақдим этилган тумандаги “Мафтункор” маҳалласи номини, “Ғурумсарой”, “Чортоқ” ва “Туман” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўча номларини ўзгартириш юзасидан берилган таклифлари тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.