Template created by Joomla 1.6 templates and the best poker webpages: party poker bonus code and best poker sites.

«ЁШЛАР ВА ҚОНУН» ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ

Chop kilish

Ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида туман маданият марказида "Ёшлар ва қонун" Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда ҳудудлардан жамоалар иштирок этишди. Танлов давомида жамоалар тўртта шарт бўйича муросасиз баҳслашишди. Якунда 11-ДИМИнинг "Спикер" жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

- Келажакда судья бўлиш орзум бор, бу танлов менга жуда ёқди, танлов ташкилотчиларига раҳмат, насиб қилса танловнинг вилоят босқичида ҳам туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз-дейди жамоа сардори Қ.Давлаталиев.

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси З.Арслонов томонидан китоблар тўплами, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Абдурауф АбдуҒаниев,

Ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси.