- Туман марказида жойлашган “Ҳазрати Боб Фарғоний” зиёратгоҳи
Қисқача маълумот: Поп шаҳрининг номи ҳам шу Ҳазрати Бобга бориб тақалади. Ушбу маскан 2019 йил қайтадан қурилиш-реконструкция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, зиёратгохга айлантирилган. Поп шаҳри билан Чинор қишлоғи ўртасида Олмоссой бўйида Ҳазрати Боб номли қабристон мавжуд бўлиб, юқорида келтирилган зот ушбу қабрга дафн этилган. Ҳазрати боб X-асрнинг иккинчи ярми XI-асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган улуғ валийлардан бири сифатида Ислом оламида шуҳрат таратган.








