XALQ DEPUTATLARI POP TUMAN KENGASHI

 QARORI

  

2021-y.   7-yanvar                               VI-42-1-6-84-K/22                            Pop tuman hokimligi

 

 Поп туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний

шахслар учун 2022 йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддаси ҳамда 437-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  •   Ўзбекистон Молия вазирлигининг 06/04-01-32-сонли ва Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг 19/10-68220-сонли 2021 йил 8 ноябрдаги қўшма хатлари, вилоят Молия бош бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 01/02-38/845-сонли хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
  •    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасига мувофиқ Поп тумани учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  •   Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 437-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) бўйича мутлақ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  •    Бунда халқ депутатлари туман Кенгаши юқоридаги 1-2-иловалар билан белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилсин.
  • “Поп тонги” газетаси таҳририяти (Т.Тўйчиева)га 2022 йил бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни ёритиб бориш тавсия этилсин.
  •   Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Имомназаров) хамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси (А.Рапиғалиев)лар зиммасига юклансин.

 

                Халқ депутатлари Поп туман

                Кенгаши раиси                                                                                                                         А.Султанов