Поп туманида ош бериш маросимининг вақтини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 3-бандига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин:
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилиши;
дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши;
мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача, қўшалоқ тўйлар билан боғлиқ ош бериш маросимида эса 300 нафаргача киши қатнашиши.
- Поп туманида мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимининг вақти бомдод намозидан сўнг бошланиши ва соат 11:00га қадар давом этиши белгилансин.
- Карантинли ҳолатларда Республика махсус комиссия томонидан ош бериш маросимининг вақти чекланган ёки чегараланган тақдирда ош бериш маросимининг вақти мазкур комиссия томонидан белгилангантартибда амалга оширилади.
- Ушбу қарор “Поп тонги” газетасининг навбатдаги сонида расман эълон қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Арслонов зиммасига юклансин.









