
Поп туманида бокс бўйича 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорликда Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда вилоят спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида спортнинг бокс тури бўйича "Туман ҳокими кубоги" га старт берилди.

Мусобақада қўшни туманлардан жами 220 нафар ёш боксчилар ўзаро беллашмоқда. Ушбу нуфузли спорт тадбирини Поп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Имомназаров очиб бериб барча иштирокчиларга омад тилади.









