Бугун дзюдо бўйича спорт устаси Йўлдошали Жўраев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган турнир 2010-2011-2012 ва 2013 йилларда туғилган ўсмир ўғил-қизлар ўртасида ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туризм ва спорт бўлими, 1ва 2 -сонли спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур турнирда Наманган вилояти бўйича юздан ортиқ ёш дзюдочилар 5 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқишяпти.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар бўлими томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишмоқда