
Бугунги Наманганда вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ишсиз бўлган ёшларни вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Наманган гарнизонидаги ҳарбий-қисмда 140 нафар ёшлар учун 10 кунлик ўқув йиғини бўлиб ўтди.

Эътиборлиси мазкур йиғин мобайнида ёшларимизда миллий армиямизга қаратилаётган юксак эътибор ва янгиланишлар, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек, ҳарбийликнинг шарафи ва масъулияти ҳам кенг қамровда ортди.

Маросимда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, ёшлар ишлари агентлиги вилоят раҳбари Бахтиёр Мирзатов, вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвуддин Мансуров, вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Мусахон Аппақовлар сўз олиб барча ёшларга келгуси ишларида омад тилади.








