Макзур қарорга асосан.

“Ташаббусли бюджет” 1-босқичи 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 1 апрелга қадар Поп туман фуқаролари томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф бериш жараёнида жами 252 та таклифлар берилган. “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрел ойида Поп тумани бўйича жами 10 та лойиҳалар “Ғолиб” деб топилган эди.

Шундан:

Поп туман Исковут маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9-сонли умумталим мактабини “Сифатли мебеллар ва ақилли доскалар, моддий-техника базасини тўлдириш” тўғрисида Асила Онарқулова томонидан таклиф киритилган бўлиб, ташаббус 10770 та овоз тўплаган. 690.0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб хозирги кунда таълим муассасаси ўқувчилари таълим олишлари учун моддий-техника базаси мустахкамланди.

Поп туман Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабини “Моддий-техник базасини мустахкамлаш ва спорт жихозлари билан таъминлаш, 1-филиал биносини эшик ва деразаларини алмаштириш ва иситиш тизимини жорий таъмирлаш, 2-филиал биносини эшик ва деразаларини алмаштириш ва иситиш тизимини жорий таъмирлаш” тўғрисида Бобомурод Ғуломов томонидан таклиф киритилган бўлиб, ташаббус 9889 та овоз тўплаган. 1000.0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб хозирги кунда таълим муассасаси спортчилари спорт билан мунтазам шуғиллинишлари учун моддий-техника базаси мустахкамланди.

Поп туман Ғурумсарой маҳалласида жойлашган 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабини “Биноларини таъмирлаш, дарвоза ва темир панжара билан ўраш, қоровулхонани таъмирлаш, моддий-техник базасини мустахкамлаш ва спорт жихозлари билан таъминлаш” тўғрисида Жавохирбек Неъматжонов томонидан таклиф киритилган бўлиб, ташаббус 7343 та овоз тўплаган. 1000.0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб хозирги кунда таълим муассасаси спортчилари спорт билан мунтазам шуғиллинишлари учун моддий-техника базаси мустахкамланди.

Халқ Депутатллари Поп туман Кенгашининг 2022 йил 23 апрел кунидаги VI-50-44-6-84-K/22-сонли қарорига асосан Поп тумани бўйича 2022 йил март ойида ўтказилган биринчи босқич жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялашттириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Хозирги кунда “Ташаббусли бюджет” портали орқали ғолиб бўлган таълим муассасаларни таъмирлаш ишлари туман Халқ талими бўлими томонидан қурилиш пудратчилари билан шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда.