Попда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 8 минг тупдан зиёд тут кўчатлари экилди

Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.

Айни дамда Поп тумани Ш.Мирсултонова ҳудудидаги 4,5 гектар ер майдонида 8 минг тупдан зиёд тут кўчатлари экиш ишлари бошланди. Унда иштирок этаётган туман ҳокими Аъзамжон Султанов экилаётган ҳар туп кўчат қишлоқ хўжалиги ва пиллачилик саноати ҳамда атроф муҳитнинг тозалиги учун хизмат қилишини такидлади.

Жараёнда туман бўйлаб экилаётган минглаб кўчатлар униб ўсиб келажак авлод учун биздан яшил макон қолишини Яратгандан сўраб дуога қўл очилди шунингдек, иштирокчилар учун байрамона дастурхон ёзилди.