
Поп туманида 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш мақсадида вегетация даврида агротехник тадбирларни ўз муддатларида, сифатли қилиб амалга ошириш тадбирларини ўтказиш бўйича ўқув семинар ташкил қилинди.

Ўқув семинарда Поп туманидаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналари, кластер раҳбарлари, барча йўналишдаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда дастлаб туман ҳокими Аъзамжон Султанов бугунги кунда муҳтарам Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига шунингдек, фермерларга яратилаётган имкониятлар, енгиллик ҳамда қулайликлар берилаётганлиги ва бу борада тизимда улкан ютуқларга хусусан жорий йилнинг ўзида биргина Поп туманида юқори натижаларга эришилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек жараёнда иштирок этаётган қишлоқ хўжалиги соҳасининг масъуллари томонидан иштирокчиларга тизимда билим ва инновациялар ҳақида тушунчалар бериб келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш вегетация даври, агротехник тадбирлар бўйича зарурий маълумотлар берди.








