Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди раиси Ж.Курбановнинг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди раиси С.Юлчиеванинг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
Чуст туманлараро иқтисодий суди раиси А.Шокировнинг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг Поп туман махаллий бюджетининг 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида;
Поп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Давлатовнинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили хамда ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил январь ойидаги фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан” ахборотини кўриб чиқиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти Поп туман бўлими бошлиғи М.Раимовнинг 2022 йилнинг 12 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ;
Поп туман адлия бўлими бошлиғи Б.Алимовнинг 2022 йил 12 ой давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича амалга оширган ишлар тўғрисида;
Поп тумани ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Эргашеванинг соҳада амалга оширилаётган ишлари, “Аёллар дафтари” рўйҳатига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини хал этилиб дафтардан чиқариш бўйича ҳисоботи тўғрисида;
Поп туманида “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Эргашеванинг ҳисоботи тўғрисида;
Ёшлар ишлари агентлиги Поп туман бўлими бошлиғи И.Холиқовнинг “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Шунингдек “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида, халқ депутатлари Поп туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2023 йилга белгиланган иш-режаларини тасдиқлаш тўғрисида, ташкилий масала, Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

















