Маълумки, суд қарори асосида алимент тўловларни ўз вақтида амалга ошириш қарздор шахснинг мажбурияти ҳисобланади.

Бироқ, айрим ҳолларда алимент тўловчи ишсизлигини рўкач қилиб, ойма- ой фарзанди моддий таъминотини таъминлашда муаммоларга дуч келади. Айнан мана шу ҳолларни олдини олиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар, бандлик марказлари билан ҳамкорликда ишсиз қарздор фуқарларни иш билан таъминлашга кўмаклашилмоқда. Бунда албатта ўтказилаётган меҳнат ярмаркалари муҳим аҳамиятга эга.

Жумладан, Поп туманидаги йирик ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб ўтган навбатдаги ярмаркага ҳам ишсиз фуқаролар қатори алимент тўловчилар ҳам таклиф этилдилар. Ташкил этилган меҳнат ярмаркада худудлардаги 27 та корхона, ташкилотлар ўзларидаги 800 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Айнан тадбирга Бюронинг Поп туман бўлими томонидан ишсиз бўлган 12 нафар алимент тўловчи ҳам таклиф этилиб, уларга корхона, ташкилотлар вакант ўринлари, яратилган шароитлар билан таништириб ўтдилар. -Мен бир нафар фарзандимга суд қарорига асосан алимент тўлашим керак. Лекин, ишсизлигим туфайли вақтида тўла олмаётган эдим, дейди Хазратибоб маҳалласида яшовчи фуқаро Калонов Муҳаммадали. Айнан бугунги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркага давлат ижрочиси томонидан таклиф этилганим яхши бўлди. Мен бўш иш ўринлари билан танишиб, ўзимга маъқул бўлган “Поп мўрикон” МЧЖ га ишга қабул қилиндим.

Энди биринчи навбатда қарздорликни бартараф этаман ва ойма-ой фарзандим моддий таъминотини бериб тураман. Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида жами 10 нафар ишсиз алимент тўловчилар ишлаб чиқариш корхоналарига ишга йўлланма олишди. Асосийси, бўлим иш юритувида бугунги кунда 2 139 та алимент билан боғлиқ ҳужжатлар мавжуд ва уларни ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 3 ойи давомида 1,741 млрд сўм қарздорлик ундириб берилди. Олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида 99 та оилани яраштиришга эришилди. 44 нафар ишсиз алимент тўловчиларни бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси