Бугун Попнинг Нуробод маҳалласида байрам шукуҳи. "Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон" мезонлари асосида энг намунали ҳудудга айланган ҳудуд ўз таровати билан барчани мафтун қилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Ғайратулла Ёзиев, вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, вилоят ва туман сектор раҳбарлари иштирок этди.

Унда сўз олган вилоят раҳбари барча туман аҳлини яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллик байрами билан табриклаб мухтарам Президентимиз бошчилигидаги ислоҳотлар натижасида обод бўлаётган маҳаллаларимиз ҳақида гапириб ўтди.

Ушбу маҳалла учун 128 дона дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 3,8 км янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 1 дона 250 кВА лик трансформатор пункти, 3 дона трансформатор пунктлари ҳамда 2,7 км масофадаги электр тармоқлари мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари 4,7 км сув тармоқлари тортилиб сув иншоати қурилди.

Шунингдек 1,7 км асфалтланди, 4,2 км ички йўллар шағалланди. 1,7 пиёдалар йўлаги барпо этилди ва 28 та хонадон интернет тармоғи билан таъминланган. 2 та кўп қаватли уйларнинг ташқи қисми ободонлаштирилди, кўп қаватли уйнинг ташқи қисмидаги болалар майдончаси жорий таъмирланди. 1 та кўп қаватли уйнинг фасад ва том қисмида таъмирлаш ишлари бажарилди.

Кўпдан буён ўз биноси бўлмаган маҳалла фаоллари учун 780 млн. сўм маблағлар ҳисобига янги замонавий маҳалла биноси ва ёшлари учун Workout спорт майдончаси барпо этилиб фойдаланишга топширилди. 11 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳомийлик маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаб берилди, 154 тонна имтиёзли кўмир маҳсулоти етказилди. Маҳаллаларда 128 нафар аҳолининг бандлигини таъминланди;

Маҳаллада яшовчи 1800 дан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. 178 нафар фуқарога дори-дармон тарқатилди, 37 нафарига 158 млн. сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди. 5 нафар фуқарога 130 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.