Куни кеча президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида ўтказилган йиғилишида берилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов 1-сектор ҳудудидаги Қўштепа, Кенагас, Найман, Чиғаноқ, Юксалиш маҳаллаларида аҳоли билан учрашди.
Мулоқотда томорқадан оқилона фойдаланиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, бу борада секторлар, маҳалла еттилиги, айниқса, бой ҳаётий тажрибага эга кекса авлод вакиллари ҳамкорлигида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.
Шунингдек «Сайхунобод тажрибаси»ни оммалаштириш орқали ишсизлик ва аҳолини даромад манбасини ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини мутасадди ташкилотлар вакиллари, жумладан, банк ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб, маҳалланинг «ўсиш нуқтаси» ва «драйвер»ини аниқлаш, бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.









