Ушбу ойда халқимизнинг меҳр-мурувват, оқибат ва саховат, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, йиқилганни суяш каби фазилатлари ҳар доимгидан-да кенгроқ намоён бўлади. Бу Президентимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя сиёсатига ғоят ҳамоҳангдир.

Бугун Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжидида, қўли очиқ, саховатпеша инсонларимиз ташаббуси билан хайру саховат карвони ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби М.Аббаситдинов, туман ҳокими А.Султанов, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Рамазон ойида бундай эзгу амаллар ҳажми янада кенгайгани, Кексалар, беморлар, боқувчисини йўқотган инсонлар, ота-она меҳридан бебаҳра қолганлар ҳолидан хабар олиш борасидаги ишлар қамрови янада ортганини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг ногиронлиги бўлганлар, ёлғиз кексалар ҳамда кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват улашиб, беморларнинг ҳолидан хабар олинди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати